Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳаллаларда креатив тадбиркор ёшлар сараланяпти

02.02.2026
323

O‘zLiDeP ташаббуси билан Сирдарё вилоятида ёшларни тадбиркорликка жалб этишга қаратилган “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳасининг маҳалла босқичлари ўтказилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавхар Олимова, O‘zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари ҳамда депутатлари иштирокида Ширин шаҳридаги “А.Темур” МФЙ ва Боёвут туманидаги “Учтургон” МФЙда лойиҳанинг навбатдаги тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида маҳаллаларда истиқомат қилаётган фаол ва ташаббускор ёшлар томонидан илгари сурилган стартап ғоялар, кичик бизнес режалар ва креатив лойиҳалар тингланди. Хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ҳамда онлайн савдо йўналишларидаги ташаббуслар мутахассислар томонидан алоҳида эътибор билан ўрганилди.

Учрашувларда ёшларга тадбиркорликни бошлаш, бизнес-режа тузиш, молиявий манбалар, имтиёзли кредит ва грантлар бўйича амалий тушунчалар берилди. Якунда энг истиқболли ғоялар танлаб олиниб, кейинги босқичга йўналтириш белгиланди. Бу эса маҳаллаларда ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?