Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси фаол ва ташаббускор хотин-қизларни кашф этмоқда

22.01.2026
440

O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси маҳаллалардаги фаол, ташаббускор ва ўз бизнес ғоясига эга хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Урганч шаҳридаги “Феруз” маҳалласида тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилди. Ишчи гуруҳ маҳаллада ўз бизнесини йўлга қўйган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг ютуқлари ва келгуси режалари билан яқиндан танишди.

Маҳаллада бугунги кунда ўн нафарга яқин тадбиркор аёл турли соҳаларда самарали фаолият олиб бормоқда. Улар орасида якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд Зулфия Қаландарова ҳам бор бўлиб, у 2010 йилдан буён буюртма асосида кўрпа ва кўрпачалар тикиш билан шуғулланиб келмоқда. Унинг фаолияти маҳаллада аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, касб-ҳунар орқали даромад манбаи яратишнинг яққол намунаси сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ “Урганч юксалиш” хусусий корхонаси фаолиятини ҳам ўрганди. Корхона раҳбари Рисолат Абдукаримова вақт ичида барқарор ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Замонавий технологияларни жорий этиш орқали маҳсулот сифатини ва ҳажмини ошириб, бугунги кунда 23 нафар ишчи, жумладан, имконияти чекланган хотин-қизларни ҳам доимий иш билан таъминлаб келмоқда. Корхона маҳсулотлари ички бозор билан бирга хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Тадбир якунида ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркор аёллар фаолиятини юқори баҳолаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини таъкидладилар. Танлов натижасига кўра, “Феруз” маҳалласининг энг фаол ва ташаббускор тадбиркори сифатида Рисолат Абдукаримова саралаб олинди. Бу эса маҳаллада ишбилармонлик муҳитини янада кучайтириш, аёллар бандлигини таъминлаш ва ҳудуд иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?