Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳалланинг ишбилармон аёли 50 нафар фуқарони ишли қилди

27.03.2026
406

Бугун маҳаллаларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда ЎзЛиДеП томонидан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Қува тумани “Янгичек” маҳалласида ўрганиш ва саралаш тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ва Қува туман Кенгаши масъул ходимлари иштирок этиб, маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркор аёллар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Лойиҳа иштирокчиси Барнохон Икромова 25 сотих ер майдонида 100 дан ортиқ турдаги манзарали ва мевали кўчатлар етиштириб келмоқда. У 15 йиллик тажрибага эга бўлиб, доимий 20 нафар, мавсумий эса 50 нафаргача аёлларни иш билан таъминламоқда. Шунингдек, унинг маҳсулотлари нафақат маҳаллий, балки қўшни давлатларда ҳам харидоргир.

Тадбир давомида иштирокчилар тадбиркор аёлнинг иш тажрибасини ўрганиб, унинг фаолиятини юқори баҳоладилар ҳамда таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Бундай ташаббуслар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳалланинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Сайтни янги дизайни ёқдими?