Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳсулотлари экспортга чиқаётган тадбиркор Бухоронинг ишбилармон аёли бўлди

26.08.2025
128

O’zLiDeP томонидан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Ишбилармон аёл–2025” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилмоқда. Бухора вилоятида ташкил қилинган танловда турли туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган 13 нафар тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар иштирок этиб, ўз маҳсулотлари, билим ва тажрибаларини намойиш этдилар.

Мазкур танловнинг жорий йилги саралаш босқичлари маҳаллалар кесимида ўтказилиб, 500 дан ортиқ аёл тадбиркор ва ҳунармандлар иштирок этди.

Натижаларга кўра, Ромитан туманидаги “Басийр” МЧЖ раҳбари Сурайё Шаропова 1-ўринни, Бухоро шаҳридаги “MAMEDOVA SH” хусусий корхонаси раҳбари Шаҳло Мамедова 2-ўринни, Бухоро туманидаги “Нақшбанд” ҳунармандчилик маркази раҳбари Диловар Болтаева эса 3-ўринни қўлга киритди.

— Тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйганимизга 4 йил бўлди, — дейди танлов ғолиби, “Басийр” МЧЖ раҳбари Сурайё Шаропова. — Бугунги ютуқ мени янада катта марраларни эгаллашга руҳлантиради. Корхонамизда асосан тўқима стол-стуллар ва транспорт воситаларига тиркамалар ишлаб чиқарилади. Ҳозирда 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган. Маҳсулотларимиз Россия, Қозоғистон, Тожикистонга экспорт қилинаётгани биз учун катта шараф. Танловда ғолиб бўлишим ишбилармон аёллар учун яратилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашнинг амали натижасидир.

Тадбир доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмалари, миллий либослар намойиши ҳамда санъаткорлар ижросидаги концерт дастури иштирокчиларга байрамона кайфият улашди. Танлов ғолиблари ва совриндорлари дипломлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?