Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Марказий Осиёга маҳсулот экспорт қилаётган ишбилармон аёл 300 нафар хотин-қизга иш ўрни яратди

17.03.2026
360

O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманидаги қатор маҳаллаларда тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишилди. Хусусан, “Ал Хоразмий”, “Мухомон”, “Овшар” ва “Карвак” маҳаллаларида ўтказилган учрашувларда аёлларнинг тадбиркорлик фаолияти, эришган ютуқлари ва келгусидаги режалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида “Мухомон” маҳалласида фаолият юритаётган “Диамонд” МЧЖ иш фаолияти алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Аёллар кийимлари тикишга ихтисослашган мазкур корхона 2020 йилда тадбиркор Рисолат Қурёзова томонидан 5 нафар ходим билан ташкил этилган бўлса, бугунги кунда бу ерда 300 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Корхона фаолияти изчил ривожланиб, маҳсулотлар Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бирга “Made in Uzbekistan” бренди нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида Наврўз арафасида 500 ўринли янги замонавий тикувчилик корхонасини ишга тушириш режалаштирилган. Бу орқали яна 500 нафар хотин-қиз учун янги иш ўринлари яратилади. Ишчи гуруҳ қарорига асосан тадбиркор Рисолат Қурёзова “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳасининг туман босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?