Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 21-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Меҳнат муносабатларида янги босқич

20.08.2025
192

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва замонавий меҳнат бозорини шакллантириш йўлида янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 4 август куни имзоланган “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-126-сонли Фармони меҳнат муносабатларини либераллаштириш, иш берувчилар ва ишчилар манфаатларини уйғунлаштириш, касбга тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу ҳужжат моҳиятига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасида самарали ва адолатли муносабатларни йўлга қўйиш, касбий тайёргарлик ва малака ошириш тизимини модернизация қилиш, иш берувчиларни ортиқча ҳисобот ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш, ишсизларни қайта тайёрлаш ва ижтимоий муҳофазани кучайтиришни ўзида ифода этади.

Фармоннинг қабул қилиниши меҳнат муносабатларида иштирок этувчи барча томонлар учун манфаатли бўлиб, эндиликда иш берувчилар бугунги кунгача амалда бўлган бўш ишлари тўғрисидаги ҳисоботни топширишдан қутилиб ва бунинг учун белгиланган жавобгарлик бекор қилинди. Меҳнат шартномалари тузиш ва бекор қилишнинг рақамлаштирилиши иш берувчи билан бирга ходимлар учун шаффоф ҳамда қулай имкониятларни яратди.

Биргина, иш берувчилар томонидан бўш ишлари тўғрисидаги ҳисоботни 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тақдим этиш тартибининг бекор қилиниши руспублика бўйича 100 минглаб иш берувчиларнинг ҳар ойлик овворагарчиликларига бархам берди.

Фуқаролар турли сабабларга кўра ишсиз қолган тақдирда муносиб нафақа ва қайта тайёрланиш имкониятига эга бўлади, малака ошириш орқали меҳнат бозорида ўз ўрнини топади.

Иш берувчилар ўз эҳтиёжига мос кадрларни топишда давлат органлари билан ҳамкорликда ишлайди, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Мазкур Фармон Конституциямизда белгилан ижтимоий давлат тамойилини амалга ошириш учун яна бир муҳим ҳужжат сифатида ҳам хизмат қилди. Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қила олмайдиган аҳоли қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга иш ўринларини заҳиралаш учун аниқ меъёрларнинг ўрин олиши ҳеч бир имконияти чекланган шахс эътибордан ташқарида эмаслигини исботлайди.

Шу билан бирга, меҳнат муносабатларидаги қонунийликни таъминлаш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, мажбурий ва норасмий меҳнатга бархам бериш мақсадида давлат меҳнат инспекторларига текширишларни ташкил қилиш ва меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолда қоидабузарликни рақамли технологиялар ёрдамида расмийлаштирилиши шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Касб-ҳунарга ўқитишда жорий қилинаётган 3 босқичли (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ва малака ошириш) тизим фуқароларнинг харажатлари ва вақтини тежаш билан бирга, касб кўникмаларини ривожлантиришда самарали усул сифатида баҳоланади.

“Касб ваучери” ссудасининг жорий қилиниши ва бундан барча шахсларнинг фойдаланиш имкониятлари яратилганлиги аҳолини замонавий касбларга ўрганишини рағбатлантиради. Ушбу ссудани ишга жойлашгандан сўнг икки йил давомида қайтариш ходим учун молиявий қийинчиликни юзага келтирмайди. 

Хулоса қилиб айтганда, Фармон меҳнат бозорини замон талабларига мос равишда янгилашга хизмат қилади. Бу ислоҳотлар аҳоли учун иш топиш имкониятларини кенгайтиради, иш берувчилар учун эса бизнес юритишда қулай шарт-шароитлар яратади. Энг асосийси, бандлик тизимида тенглик ва адолат таъминланиб, мамлакат тараққиётида инсон капитали асосий устувор омил сифатида намоён бўлади.

 Бахтиёр Рухитдинов
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,
бизнесни қўллаб-қувватлаш ва партия дастурлари мониторинги департаменти раҳбари

Сайтни янги дизайни ёқдими?