Мирзо Улуғбек туманидаги сайёр қабулда 142 та мурожаат жойида ҳал этилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман Кенгашлари томонидан аҳоли учун навбатдаги “Сайёр қабул” ташкил этилди.
Қабулда 200 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Жами 142 та мурожаат жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулдан олдин маҳаллалардаги 1000 дан ортиқ хонадон ўрганилиб, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида эшитиш мосламалари, даволаниш учун йўлланмалар топширилди, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди ҳамда бир қатор оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон ва маиший жиҳозлар кўринишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини жойида ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва халқ билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.