Asosiy kontentga o‘tish
Жума 18-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Мурожаат — назорат — натижа” депутатлик фаолиятининг бош мезонига айланади

17.09.2026
31

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида фаолият юритаётган депутатлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

80 нафар депутатлик гуруҳи аъзоларининг фаолияти танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Унда депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари, сайловчилар мурожаатлари, депутатлик сўровларидан фойдаланиши ва ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишдаги иштироки таҳлил қилинди. Ҳисобот даври натижаларига кўра, 33 нафар депутат “яшил”, 17 нафари “сариқ”, 18 нафари эса “қизил” тоифага ажратилди. Бунда асосий эътибор депутатнинг фаолиятини сон жиҳатидан эмас, аҳоли билан ишлаш ва эришилган натижалар орқали таҳлил қилишга қаратилди.

Мулоқотда депутатлик фаолиятида “мурожаат — назорат — натижа” тамойилини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Айниқса, аҳолини камбағалликдан чиқариш, ишсиз фуқароларни банд қилиш, оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, кредит ва субсидиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш муҳим вазифалар сифатида белгиланди. “Хонадонбай” ишлаш орқали эҳтиёжманд оилаларнинг муаммосини ўрганиш, уларнинг имконият ва қизиқишларини аниқлаш, муносиб даромад манбаини топиш ҳамда натижага қадар жараённи кузатиб бориш зарурлиги қайд этилди. Йил якунида депутат фаолиятига баҳо беришда қанча оила камбағалликдан чиқарилгани, қанча ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминлангани ва қанча оила тадбиркорликка жалб этилгани каби амалий кўрсаткичларга эътибор қаратиш таклиф этилди.

Йиғилишда депутатлар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. Келгусида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятида аҳоли бандлиги, оилалар даромадини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳар бир мурожаатнинг амалий натижасига эришиш устувор йўналиш бўлиб қолади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?