Музрободлик фермерлар ғалла уруғи пулини ғаллани сотишдан тушган маблағ ҳисобидан тўлаш бўйича таклиф билдиришди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳамда фракция аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги фермерлар учун сайёр қабул ўтказди.
Учрашувда фермер хўжаликлари раҳбарлари фермерларни қўшилган қиймат солиғидан қисман ёки тўлиқ озод этиш, ҳисобланган солиқлар бўйича пеня ҳисобланишини бекор қилиш, ғалла уруғи пулини ғалла учун ажратилган ресурсдан эмас, балки ғаллани сотишдан тушган маблағ ҳисобидан тўлаш каби таклифларни айтиб ўтишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари билдирилган таклиф ва тавсияларни атрофлича ўрганиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича чора-тадбирлар режасини белгилаб олишди.