Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Наманганда депутат ташаббуси билан мактаб реконструкция қилинади

28.11.2025
277

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Худойбердиев Наманган туманидаги 360 ўринли 7-умумтаълим мактабининг 4 синфхонали, хашар йўли билан қурилган биносини реконструкция қилиш масаласини жойида муҳокама қилди.

Депутат саъй-ҳаракати билан бино маҳаллий бюджет ҳисобидан 2026 йилнинг биринчи чорагида молиялаштирилиб, реконструкция қилиниши режалаштирилди. Туман ҳокими, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари билан биргаликда таклиф муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида мактаб биносини реконструкция қилишни маҳаллий бюджет параметрларида тасдиқлашдан тортиб, ижросини назорат қилишгача бўлган босқичлар бўйича масъуллар аниқланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?