Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Наманганда “Ишбилармон аёл – 2025” танлови ғолиблари аниқланди

23.08.2025
127

Хотин-қизларнинг тадбиркорликдаги иштироки ва янги иш ўринлари яратишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Ишбилармон аёл – 2025” танлови жорий йили ҳам Наманганда юқори савияда ташкил этилди.

Танловнинг туман босқичларида 200 дан ортиқ ишбилармон хотин-қизлар ўз маҳсулот ва хизматлари билан қатнашиб, сараланган 16 нафар иштирокчи ҳудудий босқичга йўлланма олди.

Наманганда бўлиб ўтган республика-ҳудудий босқичида иштирокчиларнинг тадбиркорлик соҳасидаги ютуқлари, инвестиция жалб этиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишдаги фаолияти баҳоланди.

Натижада 1-ўринни Наманган шаҳридан Ҳакимахон Тошматова, 2-ўринни Чуст туманидан Санобархон Тожибоева, 3-ўринни эса Норин туманидан Саодатхон Жалолова қўлга киритди. Ғолибларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

“Ишбилармон аёл” танлови хотин-қизларни рағбатлантириш ва янги авлод аёл тадбиркорлари учун ибрат бўлиши билан аҳамиятлидир. Бу йилги танлов мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказиляпти.

Сайтни янги дизайни ёқдими?