Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Намангандаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро ишга жойлашди

17.09.2026
77

Наманган шаҳрида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 60 нафардан зиёд фуқаронинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик, кредит, моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, уй-жой, коммунал хизматлар, тиббий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Муҳими, мурожаатлар фақат қайд этиб қолинмасдан, мутасаддилар иштирокида жойида ўрганилди. Натижада 35 та мурожаат сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, иш излаётган фуқароларга мавжуд вакансиялар таклиф қилинди ва 12 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги шу жойнинг ўзида таъминланди.

Қабул доирасида эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ҳам ўрганилиб, уларга зарур жиҳозлар топширилди. Бундай сайёр қабуллар депутатлар ва масъулларни аҳолига янада яқинлаштириб, ҳар бир мурожаатга натижа нуқтаи назаридан ёндашиш, муаммони жойида ўрганиш ва имкони борича тезкор амалий ечим топишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?