Наманганлик депутат ногиронлиги бўлган оиланинг уйини таъмирлаб беради
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Соҳиба Гаппарова сайловчилар билан учрашди. Унда партия вакиллари, волонтёрлар ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, “Халқ билан бирга” дастури доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир доирасида ногиронлиги бор Латиф Турғуновнинг ҳовли-жойи тартибга келтирилиб, оғир уй ишларида кўмак берилди ва хонадон ободонлаштирилди. Депутат келгусида Турғуновлар хонадонини капитал таъмирлашни режалаштираётганини маълум қилди.
“Яхшилик марафони” доирасидаги бундай ишлар жамиятда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаб, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилмоқда.