Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 02-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Наманганлик ёшлар билан мулоқотда БМТ минбаридан илгари сурилган ташаббуслар муҳокама қилинди

02.10.2025
676

Наманган давлат техника университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ЎзЛиДеП Наманган вилояти Кенгаши вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда талабаларга таълим соҳасидаги ислоҳотлар, стартап ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар учун грант ва стипендиялар ҳақида маълумот берилди.

Алоҳида урғу Президентимиз томонидан БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан илгари сурилган “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенсия” ишлаб чиқиш ва БМТнинг ёшлар масалалари бўйича махсус вакилини тайинлаш ташаббусларига қаратилди. Бу ғоялар Ўзбекистон ёшларининг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Талабалар ўз фикр ва таклифларини билдириб, бундай мулоқотлар билим ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?