Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Наманганлик ёшларга Президент ташаббуслари таништирилди

24.09.2025
629

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги академик лицейида Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” форумидаги нутқининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбир аввалида иштирокчилар “Жасорат” музейига ташриф буюриб, аждодларимиз фидойилиги билан танишдилар.

Учрашувда Президент нутқида илгари сурилган ғоялар, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва партия вакиллари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Партиянинг вилоят кенгаши раиси Солижон Мўминов ёшлар мамлакат тараққиётининг ҳал қилувчи кучи эканини таъкидлаб, уларнинг билим ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш O'zLiDePнинг устувор вазифаларидан бири эканини қайд этди. Фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?