Asosiy kontentga o‘tish
Жума 16-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Навоийда “Креатив тадбиркор ёшлар форуми” ташкил этилди

16.10.2026
37

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамкорлигида “Креатив тадбиркор ёшлар форуми” ташкил этилди. Партиянинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилган тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши масъул ходими Ғайратжон Турғунов, вилоят Кенгаши раиси Ғофур Алиев, маҳаллий Кенгаш депутатлари, профессор-ўқитувчилар, тадбиркорлар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Форум ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка қизиқишини ошириш ҳамда янги ташаббусларни амалга ошириш учун имкониятлар яратишга қаратилди.

Форум доирасида ташкил этилган “Имкониятлар ва ижод майдони”да ёшларнинг робототехника намуналари, IT-лойиҳалари, стартап макетлари ва инновацион ишланмалари намойиш этилди. Шунингдек, ёш рассомларнинг ижодий асарлари галереяси ҳамда “Замонавий Навоий вилояти — ёшлар нигоҳида” мавзусида жонли расм чизиш жараёни ташкил этилди. “Бизнес-инкубатор” йўналишида эса тадбиркорлар иштирокида ёшлар учун амалий ва мотивацион маҳорат дарслари ҳамда панель мулоқоти ўтказилди.

Форумда турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, ўқишдаги фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган талабаларга O‘zLiDeP стипендияси топширилди. Бундан ташқари, стол тенниси бўйича “O‘zLiDeP кубоги”нинг вилоят босқичи, шахмат мусобақаси ҳамда хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди.

Мазкур форум партиянинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган тадбир сифатида аҳамият касб этди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?