Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 02-Октябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янги Ўзбекистоннинг глобал минбардаги даъвати — тинчлик ва тараққиёт сари

26.09.2025
80

БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янграган нутқда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар глобал аҳамият касб этиб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва инсонпарварлик йўлидаги амалий дастур сифатида эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида замонавий дунёдаги сиёсий қарама-қаршиликлар, иқтисодий инқирозлар, иқлим ўзгариши ва экологик таҳдидларга алоҳида эътибор қаратди. Унинг замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтиришга чақириғи — нафақат сиёсий баёнот, балки жаҳон миқёсидаги масъулиятли етакчилик намунаси бўлди.

Нутқнинг муҳим жиҳатларидан бири унда инсон қадрини давлат сиёсати марказига қўйишга оид тамойилларнинг кенг ёритилганидир. Камбағалликни қисқартириш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги туб ислоҳотлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш – буларнинг барчаси “ҳеч ким четда қолмайдиган жамият” тамойили асосида амалга оширилаётганини кўрсатади. Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириш ва уни мунтазам ўтказиб бориш каби таклифлари – гендер тенглиги йўлидаги амалий қадамдир.

Президентимиз нутқида нафақат миллий, балки глобал аҳамиятга эга бўлган қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга, экологик муаммоларни глобал миқёсда ҳал этишга қаратилган ташаббуслари халқаро ҳамжамиятга янги сиёсий ва маънавий кун тартибини таклиф этади.

Президентимизнинг БМТ минбаридан янграган нутқи – бу тарихий даъватдир. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугун Ўзбекистон фақатгина минтақавий эмас, балки жаҳон миқёсидаги нуфузли ва ишончли шерик сифатида ўз ўрнини топмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган ҳар бир ташаббус – бу тинчлик, барқарорлик ва инсонпарварлик сари ташланган мустаҳкам қадамдир.

 Жасур ЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Сайтни янги дизайни ёқдими?