Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Нукус шаҳрининг 10 та маҳалласидаги хотин-қизлар танловнинг саралаш босқичида беллашди

15.06.2024
1383

Нукус шаҳрининг 10 та маҳалласидаги хотин-қизлар танловнинг саралаш босқичида беллашди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнларни кенгроқ тарғибот қилишда, мамлакатимиз иқтисодиёти кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватанимиз келажаги йўлидаги интилиш ва изланишлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, бугуннинг тадбиркор аёлини яратиш ва O’zLiDeP дастури ва сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида доимий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўрни катта.

Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳалла босқичи “Ишга марҳамат” мономарказида ташкил қилинди.

Мазкур танловнинг маҳалла босқичига 10 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларимиз ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

- Қорақалпоқ халқининг миллий кийимларини тикиш билан шуғулланиб келаётганимга 15 йилдан ошди, - дейди ҳунарманд Гулжахон опа Заримова. Ҳунармандчиликнинг миллий либосларни тикиш йўналишига қизиқувчи хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бугунги кунда 100 дан зиёд шогирдларим бор. Халқимизнинг миллий либосга бўлган талаби йилдан-йилга ошиб бормақда. Фаолиятмни янада кенгайтириш мақсадида банкдан 100 млн сўм кредит олдим. Бундан ташқари турли танлов ва кўргазмаларда ҳам фаол иштирок этиб, миллийлигимиз кенг қулоч ёймоқда.

Яна бир маҳалладан иштирок этаётган тадбирокр Гульназ опа Одилбекова 10 йилдан буён халқимизга сифатли нон маҳсулотларини ишлаб чиқиш билан хизмат кўрсатиб келмоқда.

- Корхонада 30 дан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланган. Маҳсулотлари ички бозорда ўз хоридорига эга, - дейди “ADILBEK INVEST NUKUS” МЧЖ раҳбари Гульназ Одилбекова.

Маҳаллалардан иштирок этган тадбиркорлар ва ҳунармандлар орасидан номзодлар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида саралаб олинди. Саралашда энг фаол деб баҳоланган хотин-қизлар шаҳар босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Маълумот ўрнида Нукус шаҳрида 71 та маҳалла бўлса, мазкур танловнинг саралаш босқичлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Сайтни янги дизайни ёқдими?