Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Нурафшонда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган жамоатчилик эшитуви ташкил этилди

17.03.2026
352

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Тошкент вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган ушбу тадбирда масъул идоралар вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар масалалари бўйича мутасаддилар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Эшитув давомида вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, ёшлар бандлигини таъминлаш, “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшлар инфратузилмасини кенгайтириш, имтиёзли кредитлар ажратиш ва мега лойиҳалар орқали ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар ҳам алоҳида қайд этилди.

Муҳокамалар жараёнида ёшлар билан ишлашдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Жамоатчилик эшитуви якунида ёшлар бандлигини янада ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини кучайтиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?