Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Нуронийлар айрим мансабдорларнинг қарорларидан норози бўлишмоқда

18.09.2025
703

Нафақа ёшидаги ҳар бир фуқаро 3 йилда бир марта дам олиш масканларига бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга. Бироқ, айрим мансабдорлар ушбу имтиёз фақат ишлаб турган пенсионерларгагина татбиқ этилишини айтишмоқда.  

Айни муаммо Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракция аъзолари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг аҳоли билан мулоқотида ўртага ташланди. Партия Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Раҳмон Муҳаммадиев сурхондарёлик нуронийлар айрим мансабдорларнинг шу каби нохолис ёндашувларидан норози бўлишаётганини таъкидлади.

Бир ой давомида вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишни мақсад қилган ишчи гуруҳ аъзолари мутасадди вазирликлар билан мазкур муаммога ижобий ечим топишга ваъда беришди. 

Йиғилишда, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларининг туризм, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ҳимоя, йўналишларида таклифлари ҳам муҳокама қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?