Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”: “Огоҳ бўлинг - ис гази” акцияси доирасидаги тадбирларнинг натижалари муҳокама қилинди

08.02.2025
868

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида аҳоли хонадонларини иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик натижасида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг сабаблари ҳамда уни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар, олимлар, ОАВ вакиллари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Ҳудудлардаги кўп квартирали уйлар, якка тартибдаги уй-жойларни куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда хонадонларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари учраб турибди. Оқибатда аҳоли хонадонларида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилмоқда.

Мутасадди ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида ис газидан захарланишни олдини олишга қаратилган ишлар тизимли ташкил қилинган бўлсада, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида ҳудудларда ис газидан

91 нафар фуқаро вафот этганлиги, 43 нафари захарланганлиги ва 15 нафари жарохатланганлиги маълум бўлди.

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун иситиш тизимларини мунтазам текшириш ва таъмирлаб бориш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, ис газининг хавфлилиги ва ундан сақланиш бўйича аҳоли ўртасида ташвиқот ишларини янада кенгроқ олиб бориш зарурати юзага келмоқда.

Бу борада хонадонларга ҳаво таркибидаги ис газини аниқлайдиган ва ис гази аниқланган ҳолда инсонларни хавфдан огоҳлантирувчи махсус ускуналарни ўрнатиш тадбирлари ҳам юқори самара беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Инсон ҳаёти – бу бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устун” тамойили асосида ойларида “ОГОҲ БЎЛИНГ - ИС ГАЗИ” акцияси ўтказиб келинмоқда.

Мазкур акция аҳолини ис газидан зарарланишини олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар, партия фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва ҳомийлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларида иситиш тизимларини мунтазам текшириш ва таъмирлаб бориш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, ис газининг хавфлилиги ва ундан сақланиш бўйича аҳоли ўртасида ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларга ис газини аниқлайдиган ускуналар беғараз ўрнатиб бериляпти.

Акция доирасида 1939 нафар депутатлар, бир мингга яқин тадбиркорлар, 4 мингга яқин мутахассислар жалб қилинди. Кўплаб хонадонларга ис газини аниқлайдиган ускуналар тарқатилди.

Пресс клуб давомида кун тартибидаги масала юзасидан олимлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг турли хил фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир якунида аҳоли хонадонларини иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ёнғин келиб чиқиши ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирларни кенг қамровли ташкил қилиш бўйича тизимли ишларни амалга оширишга келишиб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?