Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

OʻzLiDeP раиси Навоий вилоятидаги “Thompson school” фаолияти билан танишди

28.02.2025
1221

OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишди.

Хусусан, партия етакчиси Навоий шаҳрида давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган “Thompson school”да бўлиб, ушбу мактабда ёшларга таълим олиш учун яратиб берилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Мазкур таълим даргоҳи 2022 йил ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 350 нафар ўқувчига 45 нафар педагог ходимлар таълим бериб келмоқда. Ўқувчиларнинг ҳар бирига сифатли билим бериш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитиш ва ёшларнинг келажакда муваффақиятли шахсга айланишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.

O‘zLiDeP раҳбари таълим муассасаси ходимлари билан учрашувда партиянинг мақсад ва ғоялари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Таъкидлаганидек, сиёсий куч мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, барча соҳада тадбиркорлар улушини янада ошириш орқали корхона ва муассасалар ўртасидаги ҳалол рақобатни юзага келтириш ва бу орқали барқарор ўсишни таъминлаш борасида қатор ташаббусларни илгари суриб келмоқда.

Шунингдек, давлат хусусий шерикчилик асосида янги иш ўринлари яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини ишбилармонликка жалб қилишда фаоллик кўрсатяпти. Ишсиз фуқароларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб қилиш учун ушбу йўналишни янада кенгайтириш тарафдори.

Учрашув қатнашчилари ҳам партия томонидан илгари сурилаётган мақсад ва ғояларни тўлиқ қўллаб-қувватлашниларини билдириб ўтишди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?