Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

OʻzLiDeP ташаббуси билан "Бепул тиббий кўрик" акцияси ташкил қилинмоқда

10.10.2025
709

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Урганч шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникада “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши курашади!” шиори остида бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди.

Тадбирда 13 та маҳаллада яшовчи хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга бачадон бўйни саратон касаллиги хавфини аниқлаш мақсадида колпоскопия усули орқали скрининг текширувлари амалга оширилди. Жами 85 нафардан ортиқ аёл саломатлиги текширилди.

— Онкологик касалликларни барвақт аниқлаш ҳар бир аёл учун жуда муҳим. Бу касалликлар кўпинча белгиларсиз кечади, шунинг учун йилига камида бир марта профилактик кўрикдан ўтиш лозим, — дейди олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Жамила Олтмишова.

Тадбирда соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва мунтазам тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Маҳалла фаоли Нафиса Қурязова ҳам бепул текширув учун партияга миннатдорлик билдирди:
— Илгари шифокорга бориш учун имкониятим йўқ эди. Бугун бепул кўрикдан ўтдим, маслаҳат олдим. Бу ғамхўрлик биз аёллар учун катта ёрдам, — деди у.

Бундай лойиҳалар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва онкологик касалликларни эрта аниқлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?