Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Очиқ мулоқотда булунғурлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилди

17.09.2025
640

Булунғур туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди. Учрашувда туман ҳокимлиги ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этиб, тадбиркорлар мурожаатларини жойида кўриб чиқишди.

Мулоқотда тадбиркорлар ер олиш, қурилишга рухсатнома, кичик саноат зонасидаги лойиҳалар, ҳунармандлар учун бўш ердан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби масалаларни кўтаришди. Хусусан, Камол Шамсиевнинг кичик саноат зонасида ер ва рухсатнома билан боғлиқ муаммоси назоратга олинди. Ҳунармандга фаолиятини кенгайтириш учун бўш ер ажратиш масаласи туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган бўлди. Тадбиркор Умида Холжигитованинг суда олиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича мурожаатига амалий ёрдам кўрсатилди.

Учрашувда барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди, бошқалари бўйича эса мутасадди идораларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

Форумнинг иккинчи қисмида партия фаоллари оилавий тадбиркор Назира Расулованинг қурт ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар. Ушбу корхона маҳсулотларини ички бозор билан бирга қўшни давлатларга ҳам экспорт қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?