Душанба 25-Август 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Оҳангаронлик ишбилармон аёл соҳибаси хорижга 320 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилган

22.08.2025
104

"Ишбилармон аёл - 2025" танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ғолиблик Оҳангарон шаҳридаги ғалтак иплар учун қоғоз поддонлар ва қурилиш махсулотлари учун антифриз ишлаб чиқарувчи “Ekeler paper and plastic packaging” қўшма корхонасига наси қилди.

– Корхонамиз картонлардан тайёрланган поддонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, дейди корхона раҳбари Азиза Ҳасанова. – Пластик ва ёғоч поддонларга нисбатан уяли картондан ясалган поддонлар арзонроқ, енгил, қайта ишланадиган ва экологик тоза маҳсулот ҳисобланади. Хусусан, ғалтаклар каби оғир ва йирик маҳсулотларни ташишда уяли картондан ишланган поддонлар қулайлик яратади. Бу нафақат маҳаллий бозорда, балки экспорт йўналишларида ҳам талаб юқори бўлган маҳсулот ҳисобланади. Шу боис ўтган 2024 йилда жами Туркманистон, Беларусия ва Қозоғистонга 320 минг АҚШ доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилдик.

Таъкидлаш керак, корхона сўнгги уч йилда жами 24 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Корхонада айни дамда 215 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?