Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Олмалиқдаги сайёр қабулда кўп қаватли уйнинг томи маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирлаб беришга келишиб олинди

30.07.2026
256

Олмалиқ шаҳрида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Унда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари иштирок этишди. Қабулда 120 нафардан ортиқ фуқаро қатнашиб, 60 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.
Қабул давомида уй-жой, коммунал хизматлар ва йўл инфратузилмасига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Бўстон” МФЙда яшовчи Ирода Караманованинг кўп қаватли уй томидан сув ўтиши бўйича мурожаати шаҳар Кенгаши депутати Б. Миралимов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари назоратига олиниб, ой якунига қадар маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланди.
Шунингдек, фуқаролар М. Ўразов ва Х. Жониқулов “Олмалиқсой” кўчаси ҳамда “Муротали–Пискент–Қорақўйли” автомобиль йўлининг оғир юк транспортлари ҳаракати сабаб ёмонлашгани юзасидан мурожаат қилди. Ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атҳам Назирқулов назоратига олиниб, тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда уни давлат дастурига киритиш бўйича амалий чоралар кўриш белгиланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?