Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Олмазор туманида “Ишбилармон аёл–2026” танлови ғолиби аниқланди

08.07.2026
334

"Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида Олмазор туманида “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда фаол тадбиркор хотин-қизлар ўз бизнес лойиҳалари ва маҳсулотларини тақдим этиб, энг муносиб иштирокчилар кейинги босқичга йўлланма олдилар.

Танлов якунига кўра 1-ўринни “Kamola Diagnostik” клиникаси раҳбари Камола Зарипова қўлга киритди. Унинг таъкидлашича, бу ютуқ нафақат катта эътироф, балки келгусида янада масъулият билан ишлашга ундайдиган ишонч ҳамдир.

«“Ишбилармон аёл” танлови тадбиркор хотин-қизлар учун ўз тажрибасини намойиш этиш, янги ғоялар билан ўртоқлашиш ва ўз устида ишлашга кучли рағбат беради. Бугунги асосий мақсадимиз аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, ҳудудий босқичда ҳам муносиб иштирок этишдир», — дейди Камола Зарипова.

Бундай танловлар хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг ютуқларини кенг тарғиб қилиш ва янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?