Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Олтиариқлик 200 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

13.05.2026
452

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Олтиариқ туманидаги 2-сон техникумда “Саломатлик сари” акцияси ташкил этилди. “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилган мазкур тадбир аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Акция давомида 200 нафарга яқин фуқаро малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Фуқароларга соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабетни эрта аниқлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, аниқланган касалликлар бўйича фуқароларга зарур йўлланмалар берилиб, даволаниш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Бундай ташаббуслар аҳоли ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?