Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Олтиариқлик тадбиркор аёл тажрибаси эътироф этилди

03.03.2026
522

Олтиариқ туманида “Маҳалланинг ишбилармон аёли” кўрик-танлови доирасида "Мустақиллик" МФЙда яшовчи томорқачи аёл — Гулхаё Ахмедова фаолияти ўрганилди.

Тадбиркор 4,5 сотих ерда замонавий иссиқхона ташкил этиб, манзарали ва мавсумий гуллар етиштирмоқда. Йилига ўртача 80 миллион сўм даромад қилиб, 3 нафар аёлни доимий иш билан таъминлаган.

Тадбиркор аёлнинг меҳнати юқори баҳоланиб, у лойиҳанинг кейинги босқичига тавсия этилди. Бундай ташаббуслар аёллар бандлиги ва оилалар даромадини оширишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?