Олтинкўлдаги сайёр қабулда 185 нафар фуқаро турли масалада мурожаат қилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Олтингкўл туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда тумандаги 58 та маҳалладдан 185 нафардан зиёд аҳоли иштирок этиб, ижтимоий ёрдам, тиббиёт, бандлик, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг аксарияти бўйича шу жойнинг ўзида ечимлар топилиб, қўшимча ўрганиш талаб этилган масалалар масъулларга йўналтирилди.
Сайёр қабул доирасида эҳтиёжманд фуқаролар ва ёшларга ҳам амалий кўмак кўрсатилди. Жумладан, бир фуқарога телевизор, яна бир фуқарога санаторий йўлланмаси, 5 нафар ёшга “Ibrat” картаси, 5 нафар фуқарога эса даволаниш учун бепул йўлланма-ордерлар топширилди.
Халқ билан бирга — муаммони эшитиш, унинг ечимини топиш ва амалий ёрдам кўрсатиш демакдир.