Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 21-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Она тилига эҳтиром — миллатга эҳтиром!

21.10.2026
120

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ватан университети ҳамда Тошкент транспорт техникумида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Унда партия вакиллари, университет ва техникум раҳбарияти, ўқитувчилар ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирларда она тилимиз миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва маданиятимизнинг муҳим тимсоли экани таъкидланиб, ёшлар ўртасида она тилига ҳурматни кучайтириш, унинг софлигини сақлаш ва адабий тил меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Байрам давомида ўқувчилар томонидан ўзбек тилини улуғловчи шеърлар, мақоллар ва куй-қўшиқлар ижро этилди. Бундай тадбирлар ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?