Чоршанба 07-Май 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратида муҳим ёндашув

06.05.2025
44

Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари ўртасида ташкил қилинган “Тараққиёт блоки”нинг илк йиғилишида дастлаб Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонун талаблари ва асосий принципларига мувофиқ амалга ошириб келмоқда. Бу жараёнда палата фаолиятини аввалги молиявий текшириш принципларидан янгича, халқаро стандартлар асосидаги аудит ўтказишга қаратиб, давлатнинг профессионал хулоса берувчи ва баҳоловчи аудит органи сифатида қайта шакллантирди.

Ҳисобот билан батафсил танишган депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлади. Жумладан, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Бекмирза Эшмурзаев партия ғояларидан келиб чиқиб, олий таълим билан боғлиқ масалани кўтарди.

Депутат вазирлик томонидан айнан ушбу масалалар ечими бўйича аниқ қандай ишларни амалга ошириш режа қилинаётгани билан қизиқди.

Шу ва бошқа саволларга тегишли жавоблар берилгач, Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти билан боғлиқ масала қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг кун тартибига киритилган қонун лойиҳалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?