Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бошланғич партия ташкилотларида сарҳисоб ва янги режалар

31.03.2026
239

Хива шаҳридаги “Фаровон Хива” меҳмонхонасида жойлашган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг 2025 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2026 йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, Хоразм вилоятидаги 1279 та бошланғич партия ташкилоти 178 мингдан ортиқ аъзоларни бирлаштираётгани таъкидланди.

Йиғилишда ўтган йилдаги ишлар танқидий таҳлил қилиниб, партиянинг қуйи бўғини сифатидаги фаолиятни янада кучайтириш, аъзоларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Меҳмонхона жамоаси томонидан ўтказилаётган тадбирлар орқали партия ғояларини кенг тарғиб қилиш ишлари ҳам самарали экани қайд этилди.

Кун тартибидаги муҳим масалалардан бири — бошланғич партия ташкилоти раисини сайлаш бўлди. Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Лола Мирзаева томонидан илгари сурилган номзод Наргиза Ҳамроева аъзолар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?