Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Оқолтин туманидаги сайёр қабулда 68 та мурожаат жойида ҳал қилинди

12.06.2026
377

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Оқолтин туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Қабул давомида жами 156 та мурожаат келиб тушди. Улар асосан тиббиёт, электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти, кадастр ва ижтимоий ёрдам масалаларига оид бўлди. Мурожаатларнинг 68 таси жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан мулоқот қилиш ва муаммоларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?