Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 27-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Оққўрғонда янги мактаб қурилди

26.08.2026
73

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Оққўрғон туманида янги, замонавий мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг тантанали очилиш маросимда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия депутатлари, партия фаоллари, маҳалла аҳолиси, мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирда қайд этилганидек, Оққўрғон туманидаги “Халқобод” маҳалласида жойлашган 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун замонавий ўқув биносининг барпо этилгани аҳоли учун айни муддао бўлди. Ушбу хайрли иш ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилган навбатдаги амалий ташаббуслардан биридир.

Мактаб учун янги бино қуриш масаласи Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP депутати Виктор Пакнинг аҳоли билан очиқ мулоқоти давомида кўтарилган эди. Ўшанда маҳалла аҳолиси мактабни реконструкция қилиш ва фарзандлари учун муносиб таълим шароитларини яратишда халқ вакилидан амалий кўмак сўраган эди.

Орадан кўп ўтмай умумий қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этган қурилиш ишлари бошланди. Янги бино Жанубий Кореянинг “Good Neighbours International” халқаро ёрдам фонди кўмагида бунёд этилди.

Тадбирда мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган янги мактаб биноси — фарзандларимиз келажагига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?