Ойига Россияга 400 миллион сўмлик маҳсулот экспорт қилаётган Х.Бабаназарова “Ишбилармон аёл - 2025” кўрик танлови ғолиби бўлди
Хоразмда “Ишбилармон аёл - 2025” кўрик танловининг ҳудудий-республика босқичи якунданди. Ғолиблик “Ўктамбой Хуршида” оилавий корхонаси раҳбари Хуршида Бабаназаровага насиб қилди.
– Бу мен учун жуда катта шараф ва масъулият, — дейди Х. Бабаназарова. — Биз ишчи-хизматчилар учун махсус кийимлар тикиб, етказиб берамиз. Танловда иштирок этиш жараёнида ўз ишимизни, жамоамизнинг меҳнатини намойиш этиш имкониятига эга бўлдик. Биз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар Россия бозорларида ҳам харидоргир. Ҳар ой 400 миллион сўмлик маҳсулотни экспортга йўналтирамиз. Бу нафақат корхонамиз, балки бутун вилоятимиз иқтисодиёти учун ҳам ғурур. Келгусида ишлаб чиқариш қувватини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ташқи бозорларда ўз брендимизни мустаҳкамлаш ниятидамиз.
Танлов натижаларига кўра 2-ўрин Қўшкўпир туманидан “Хосиёнли Жасур” фермер хўжалиги раҳбари Сайёра Тураевага, 3-ўрин гул босилган газламалар ва чокли буюмлар йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор Меҳрибон Тангриевага насиб қилди.