Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 09-Ноябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилади

07.11.2025
160

Давлатимиз раҳбарининг Америка қўшма штатларига ташрифи давомида АҚШ ва Марказий Осиё давлат раҳбарлари мулоқот форуми билан биргаликда икки томонлама мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Президентимиз Америка қўшма штатлари Президенти билан музокаралар ўтказдилар.
Унда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасида келишиб олингани икки мамлакат ривожи учун ниҳоятда муҳим ва ўзаро манфаатли эканини алоҳида қайд этамиз.

Шунингдек, Президентлар учрашувида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилган

Икки томонлама учрашувда яқинда - шу йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик муҳим ва долзарб масалалар, шу жумладан, “С5+1” форматида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Давлатимиз раҳбари Дональд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги юксак муваффақиятлари билан самимий табриклаб, унинг ўткир халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қўшаётган шахсий ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этди.

Президент Дональд Трамп шу кунларда Ўзбекистон етакчиси АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Давлат раҳбарлари биргаликда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш борасида ҳам гаплашиб олишган.

АҚШ билан келишувлар мамлакатимиз учун, айниқса партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар учун манфаатли эканини алоҳида эътироф этамиз ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидагм келишувларни қўллаб- қувватлаймиз.


Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

Сайтни янги дизайни ёқдими?