Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янги Ўзбекистон тараққиётида янги босқич

18.06.2026
359

Кечадан бери бутун дунё иқтисодиёти  билимдонлари, машҳур эксперт-мутахассислар нигоҳи Буюк Ипак  йўлининг довруқли  манзилларидан бири, Марказий Осиёнинг азим шаҳри – Тошкентга қаратилган. Албатта, кейинги йилларда ушбу нуфузли анжуманга қизиқиш янада кучайди. Бунинг исботи – бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашмоқда.

Давлатимиз раҳбари форумдаги нутқида таъкидлаганидек, “Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали шерикликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқмиз”. Жаҳон иқтисодиётида ўта оғир ва зиддиятли, вужудга келган мураккаб шароитда тадбиркорлар, жумладан, инвесторлар-нинг ҳам ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинаётгани туфайли Ўзбекистон жозибадор бўлиб бормоқда.

Эътибор берайлик, халқаро мақомдаги ушбу форумнинг “Инвестициявий барқарорлик: янги марралар ва янги шериклик” деб номланганининг ўзи рамзий маънога эга. Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми-Президентимиз Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт стратегияси ва инвестиция сиёсатидаги устувор вазифаларни босқичма-босқич, атрофлича шарҳлаб берди. Ортиқ-изоҳга ўрин йўқ. 

Дунё аҳли кўриб, гувоҳи бўлиб турибдики, мамлакатимиз халқаро доирадаги барча инвесторлар учун ишончли ҳамкорга айланмоқда. Юртимизга кейинги йилларда 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвес тициялар жалб қилингани, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг жадал ўсиб, жорий йилда 180 миллиард доллардан ошиши кутилаётгани иқтисодиётимиз мутлақо янги босқичга кўтарилаётганининг амалий тасдиғи эмасми?

Давлатимиз раҳбари олтита муҳим йўналишни белгилаб берар экан, биринчи навбатда инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш, халқаро ҳуқуқ тамойилларини жорий этиш, мустақил халқаро тижорат судини шакллантириш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ташаббуслар мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширади.Иккинчи муҳим йўналиш сифатида капитал бозорини ривожлантириш, IPO ва замонавий молиявий инструментларни кенг жорий этиш белгиланди. Шунингдек, хусусийлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш, сукук облигациялари дастурини йўлга қўйиш ва янги сармоя манбаларини жалб қилиш орқали иқтисодиётга қўшимча молиявий ресурслар кириб келиши чун мустаҳкам замин яратилмоқда.

Учинчи ва тўртинчи йўналишларда юқори қўшилган қийматли саноат тармоқларини ривожлантириш, стратегик минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, шунингдек, “яшил” энергетика ва сунъий интеллект соҳаларига инвестицияларни кенг жалб этиш вазифалари илгари сурилди. Бу ташаббуслар иқтисодиётнинг инновацион, юқори технологияли ишлаб чиқаришлар ва рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнларини жадаллаштиради.

Бешинчи ва олтинчи йўналишлар эса транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини юксалтиришга қаратилди. Янги транспорт коридорлари, замонавий аэропортлар, логистика марказлари, Янги Тошкент мегаполиси ва йирик инфратузилма лойиҳалари мамлакатимизни минтақанинг муҳим иқтисодий ва транзит марказларидан бирига айлантириши шубҳасиз.

Қайта-қайта таъкидланганидек, мазкур форум ва унда илгари сурилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг очиқ иқтисодиёт, қулай инвестиция муҳити ва халқаро ҳамкорликка асосланган тараққиёт йўлини қатъий давом эттираётганини кўрсатди. Энг муҳими, жалб этилаётган инвестициялар аҳоли фаровонлигини оширади,  янги иш ўринлари яратишга замин ҳозирлайди ва Янги  Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини янада мустаҳкамлайди.
 

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O‘zLiDeP фракцияси раҳбари

Сайтни янги дизайни ёқдими?