Asosiy kontentga o‘tish
Душанба 28-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросида фаол иштирок этади

28.09.2026
82

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Президентимизнинг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтиришга қаратилган янги фармони ижроси юзасидан вазифалар белгилаб олди. Унда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, маҳаллаларда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва белгиланган вазифаларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Фармонга мувофиқ, 1 октябрдан республикада «Тозалик ва озодалик» долзарб икки ойлиги ўтказилади. 2027 йил 1 январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети, шунингдек, «Яшил лот» тизими жорий этилади. Ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда «3-30-300» тамойилини қўллаш ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, ҳар бир инсон яшаш, ишлаш ёки ўқиш жойидан камида учта дарахтни кўриши, ҳудуднинг камида 30 фоизи дарахтлар сояси билан қопланиши ва уйдан 300 метр масофада яшил дам олиш ҳудуди бўлиши назарда тутилади.

Йиғилишда фармон ижросини жойларда таъминлаш мақсадида партия вакиллари, депутатлар ва фаол аъзолардан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Шунингдек, амалга ошириладиган ишларни босқичма-босқич ташкил этиш, ҳудудлардаги жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, аниқланган муаммолар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Партия вакиллари ва депутатлар жойларда ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, маҳаллаларда тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўкаламзорлаштириш тадбирларини қўллаб-қувватлаш, амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Мақсад — «Яшил макон» ташаббусини ҳар бир маҳаллада амалий натижага айлантириш.

Сайтни янги дизайни ёқдими?