Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP “10 минг молиячи” лойиҳасини ўтказмоқда

14.11.2025
408

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар Кенгаши, партия фракцияси ва Олий таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистон олий ва профессионал молиявий-иқтисодий таълим тизими ва халқаро профессионал сертификатлашнинг интеграциялашуви” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир “10 минг молиячи” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Лойиҳа 2030 йилгача халқаро даражадаги 10 000 нафар молия мутахассисини тайёрлаш учун замонавий экотизим яратишни, таълим дастурларини модернизация қилиш ва мустақил сертификатлаш тизимини жорий этишни кўзда тутади.

Давра суҳбатида ACCA каби халқаро сертификатларни олий таълим тизимига интеграция қилиш тажрибаси, молия-иқтисодий мутахассисликлар бўйича миллий ва халқаро малакаларни уйғунлаштириш, мутахассисларни тайёрлаш сифати ва ўқитувчиларни сертификатлаштириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Шу билан бирга, таълим дастурларини халқаро стандартларга мослаш, малакаларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ва кадрлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича фикрлар билдирилди.

Тадбирда муаммолар ва ечимлар бўйича аниқ таклифлар илгари сурилиб, уларни умумлаштириш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш белгиланди. Қайд этилишича, лойиҳанинг амалга оширилиши иқтисодий самарадорликни ошириш, юқори маошли янги иш ўринлари яратиш, молия мутахассисларининг халқаро меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтириш ҳамда таълим соҳасини тубдан модернизация қилишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?