Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP акцияси доирасида 70 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди

08.06.2026
366

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида “Саломатлик сари” акцияси доирасида аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ўтказилди. Унда мутахассислар фуқароларнинг қон босими, қондаги қанд миқдори ва умумий саломатлик ҳолатини текшириб, зарур тиббий маслаҳатлар берди.

Акция давомида 70 нафардан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада 23 нафар аёлга профилактик тавсиялар берилди, 11 нафарида эса қон босими ва қондаги қанд миқдори юқори экани аниқланиб, қўшимча текширув ва даволаниш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 15 нафар аёлга бепул дори-дармон воситалари етказилди. “Саломатлик сари” акцияси аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?