O‘zLiDeP делегацияси Москвада бўлиб ўтган халқаро симпозиумда иштирок этди
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Нацизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамияти. БМТнинг шаклланиш сабоқлари” мавзусидаги халқаро симпозиум ишида иштирок этиб қайтишди.
“Единая Россия” сиёсий партияси шаъфелигида ташкил этилган ва 29 мамлакат вакиллдарини қамраб олган ушбу анжуманда иккинчи жахон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамияти, қолаверса ушбу урушдан кейин шаклланган БМТнинг юзага келиш сабаблари ҳамда унга туртки берган омиллар тўғрисида гап борди. Ташкилотнинг ўтган даврда ва бугунги кундаги аҳамияти, уни бугун замон талабларидан келиб ислоҳ қилиш истиқболлари муҳокамалар марказида бўлди.
БМТнинг бугунги жаҳон сиёсатидаги ўрни борасида Ўзбекистон Респбуликаси ўзининг аниқ қарашларига эга. Қолаверса, ҳозирга келиб мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлиги мутлақо янги кўлам касб этмоқда. Бунга Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг қарийб 140тага етганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган ўндан ортиқ махсус резолюциялар қабул қилинганлиги ва кўплаб бошқа мисолларни келтириб ўтиш мумкин.
Халқаро симпозиумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Якубов маъруза билан иштирок этди.
Шунингдек, “Единая Россия” партияси Бош Кенгаши ташаббуси билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон делегациясининг ушбу партия Бош Кенгаши котиби В.В.Якушев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки давлат етакчи сиёсий партиялари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.