Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 05-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP делегацияси ICAPPнинг 13-Бош Ассамблеясида иштирок этмоқда

05.11.2026
42

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси делегацияси Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ўтаётган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 13-Бош Ассамблеясида иштирок этмоқда. «Ўзгарувчан дунёда ишончни тиклаш» мавзусидаги анжуманда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов маъруза қилди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик борасидаги ташаббуслари ҳақида сўз юритилди.

Маърузада Янги Ўзбекистонда барча ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари илгари сурган «Инсон — жамият — давлат» тамойили асосида халқ фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ёшларга янги имкониятлар яратиш мамлакат сиёсатининг муҳим йўналишлари экани қайд этилди.

Шунингдек, Президентимиз олиб бораётган очиқ ва тинчликсевар ташқи сиёсат, қўшни давлатлар билан яхши муносабатларни ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Актам Хаитов сиёсий партиялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, парламент фракциялари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Корея Республикаси билан стратегик шериклик муносабатлари ва «Марказий Осиё — Корея Республикаси» ҳамкорлик формати очаётган имкониятлар ҳам қайд этилди.

Маърузада сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, рақамли сохталаштиришга қарши курашиш, сувни тежаш ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. Хусусан, бу йўналишларда ICAPP доирасида тажриба алмашиш ташаббуси илгари сурилди.

Ассамблея доирасида ялпи мажлислар, ICAPPнинг 2024–2026 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисобот, ташкилот Низомига ўзгартишлар киритиш ва Бош Ассамблея бюросини сайлашга оид йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, делегация раҳбарининг хорижий сиёсий партиялар вакиллари билан икки томонлама учрашувлари ҳам кўзда тутилган. Ушбу мулоқотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро майдонда танитиш, ўзаро тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?