Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP делегацияси Осиё – Европа сиёсий форумида иштирок этди

29.11.2025
290

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги делегация Будапештда ўтказилган Осиё – Европа сиёсий форумининг олтинчи йиғилишида иштирок этди.

Анжуман Венгриянинг “Фидес” партияси ва Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси ташаббуси билан ташкил этилди.

Мазкур Форум Европa ва Осиёнинг йирик сиёсий партиялари раҳбарлари ҳамда сиёсий ва тадқиқот марказлари мутахассисларини бир майдонга тўплаб, фикр ва илғор тажриба алмашиш учун муҳим замин яратди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шериклик охирги йилларда янги мазмун касб этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасидаги учрашувлар икки давлат муносабатларини сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарди. Ҳозирда саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, молия каби соҳаларда қатор қўшма лойиҳалар амалга ошмоқда. Европа компаниялари учун махсус саноат зонасининг ташкил этилаётгани, маданий ва таълимий алмашинувларнинг фаоллашгани эса икки томонлама муносабатларнинг амалиётдаги мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик муносабатлари изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорлик портфели 30 миллиард евро миқдоридан ошди. Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонаси очилаётгани эса ўзаро алоқаларнинг янги босқичга кўтарилаётганидан дарак беради. Энергетика, рақамлаштириш, транспорт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар Европанинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига бўлган ишончини янада мустaҳкамламоқда. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни юқори баҳолаб, Марказий Осиёдаги барқарор ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили ICAPPнинг раҳбар органи бўлган Доимий Кенгаш аъзолари сафига киритилган. Бугунги кунда партиямиз ICAPPнинг барча тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?