Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 28-Август 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутати Бишкекда парламент аъзоларининг учрашувида қатнашди

25.08.2025
110

Шу йилнинг 22-24 август кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида парламент аъзоларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Жасур Жумаев ҳам иштирок этди.

Хусусан, Қирғиз Республикаси Жогорку кенешида "Инклюзив ривожланиш ва ижтимоий инновациялар" мавзусида бўлиб ўтган мулоқотда депутатимиз Жасур Жумаев сўзга чсиқиб, Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Демократик ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида инклюзив жамиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бунда барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар бўлиши, ижтимоий адолат тамойиллари таъминланиши зарурлиги қайд этилди.

Иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётда тўлақонли иштироки таъминлангани, таълим, меҳнат ва соғлиқни сақлаш соҳаларида тенг имкониятлар яратилгани алоҳида эътироф этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?