Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП депутати булоқбошилик тадбиркорлар дардини тинглади

20.02.2026
510

ЎзЛиДеП ташаббуси билан Булоқобоши туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Ахмедова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди идоралар ва тадбиркорлар иштирок этди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар солиқ юки, кредит олишдаги қийинчиликлар, ер ажратиш, инфратузилма ва экспорт билан боғлиқ муаммоларни очиқ айтди. Хусусан, “Тўлан-Файз” МЧЖ раҳбари ер майдонини кенгайтириш масаласида амалий ёрдам сўради. Мутахассислар ва депутатлар ҳар бир мурожаат бўйича тушунтириш ва тавсиялар бериб, муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш чоралари белгиланди.

Форум тадбиркорлар учун очиқ мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди. Бундай учрашувлар ҳудудларда ишбилармонлик фаоллигини оширишга туртки беради.

Сайтни янги дизайни ёқдими?