O‘zLiDeP депутати ичимлик суви муаммосига ечим топди
Қонликўл туманидаги «Сари Олтин» ОФЙ Бегжап аҳоли пунктида узоқ йиллардан бери ичимлик суви муаммоси мавжуд эди. Мазкур масала юзасидан OʻzLiDePдан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д. Аметов томонидан «Қорақалпоқ сув таъминоти» АЖнинг туман бўлимига депутатлик сўрови киритилган.
Натижада ҳудудда сув тармоқларини тортиш ишлари бошланди. Лойиҳа амалга оширилиши орқали 175 та хонадонда истиқомат қилаётган 1200 нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Тадбирда туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, ишларни тез ва сифатли якунлаш муҳимлигини таъкидладилар. Бу лойиҳа аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади.