Asosiy kontentga o‘tish
Жума 31-Октябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP депутати мактабга сув тармоғини тортиб берди

27.10.2025
166

Ҳар бир депутатнинг асосий вазифаси – сайловчилари томонидан билдирилган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашишдир.

O'zLiDePдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган Қуразбай Ешбаев ҳам ана шундай масъулиятни ўз зиммасига олган. У Қорақалпоғистон Республикаси Кўнғирот тумани «Қўнғирот» овул фуқаролар йиғинида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида йиллар давомида ҳал этилмаётган сув таъминоти муаммосини жойига бориб ўрганди ва тезкор чора кўрди.

Мактаб марказий сув тармоғидан 200 метр узоқликда жойлашган бўлиб, унда сув таъминоти умуман йўқ эди. Шу боис, ўқув жараёнида кўплаб қийинчиликлар туғиларди. Шунингдек, мактабда хоналарни намликдан тозалаш, санитария ҳолатини сақлаш ва овқатланиш пунктларини таъминлаш каби масалалар ҳал этилмаган эди. Муаммо ўқувчиларнинг соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсата бошлаганди.

Депутат таълим муассасаси вакиллари билан биргаликда муаммони аниқлади. У ўз шахсий маблағи ҳисобига мактабга сув тармоғини тортиб берди. Шу билан бирга, сув ҳисоблагични ўрнатиш учун масъул идора – худудий сув хўжалиги ходимларига мурожаат қилди ва бунинг натижасида улар тезда керакли ускунани ўрнатиб беришди. Шундай қилиб, мактабда сув таъминоти тўлиқ йўлга қўйилди.  

Сайтни янги дизайни ёқдими?