Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП депутати нукуслик ёшларнинг бандлиги ва тадбиркорлик масаласида кўмаклашади

06.11.2025
707

Нукус давлат педагогика институтида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Кенгаши ва депутат Мухтар Ибрагимов ташаббуси билан ёшлар бандлиги ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вазирликлар, банклар ва соҳа вакиллари иштирок этиб, битирувчи ёшларнинг келгуси фаолияти учун имкониятлар муҳокама қилинди.

Учрашувда Президентнинг битирувчиларни иш билан таъминлашга оид қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Унга кўра, битирувчиларни ишга жойлаштирган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёз билан 7 йилгача 5 млрд сўмгача кредит берилади. Ҳар бир 1 млрд сўмлик кредит учун камида бир нафар битирувчи ишга қабул қилиниши шарт.

“Ўзмиллийбанк” ва “Келажакка қадам” маркази вакиллари ёшларга имтиёзли кредитлар, молиявий саводхонлик ва стартап имкониятлари ҳақида маълумот бердилар. Энг яхши инновацион лойиҳалар учун 1 млрд сўмгача грант ажратилиши белгиланди.

Тадбир якунида ёшлар ўз таклифларини билдирди. Уларда таълим муассасалари билан иш берувчилар ҳамкорлигини кучайтириш, касбий тайёргарликни ошириш ва ёшларни тадбиркорликка йўналтириш масалаларига урғу берилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?