Asosiy kontentga o‘tish
Жума 04-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутати ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

03.09.2026
76

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов ўзи таҳсил олган Ғиждувон туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Бир кунда минг китоб” акцияси ўтказилди. Акция доирасида O‘zLiDeP депутати мактаб кутубхонасига 200 дона китоб совға қилди.
Китоб — билим ва маърифат манбаи, билимли ёшлар эса мамлакатимиз келажагининг мустаҳкам таянчидир, – дейди ЎзЛиДеП депутати О.Ҳамидов. Шу боис партиямиз таълим муассасалари кутубхоналарини бойитиш, ёшларни китобхонликка жалб этиш ва уларда замонавий билимларни эгаллашга қизиқиш уйғотишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партиямизнинг “Бир кунда минг китоб” акцияси ҳам китобхон миллатни шакллантириш, билимли ва кенг дунёқарашли ёшларни тарбиялаш йўлидаги эзгу ташаббуслардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир якунида ўқувчиларнинг мутолаага қизиқишини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш бўйича ўқитувчи-педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?